Yuklanmoqda…
Yuklanmoqda…
6-суҳбат: Қуръон тиловати – фазилат, одоб ва аҳком Аллоҳ таоло Қуръонни тиловат қиладиганларни мақтаган; Қуръонни чиройли ўқийдиган одам Аллоҳнинг энг мукаррам фаришталари билан бирга бўлади; Қуръонни қийналиб-қийналиб ўрганган инсонга икки баробар ажр ёзилади; Қуръони каримни тўлиқ ёд олган ярим соқов инсон ҳақида; Тиловат қилаётган инсоннинг одоблари: Аллоҳ билан гаплашаётгандай ҳис қилсин; Оғзини тоза тутсин (мисвок суннатини бажо этсин); Таҳорат билан ўқисин; Покиза жойда тиловат қилсин; Қиблага юзланиб олсин; Устоз ҳузурида қандай бўлиши лозим бўлса, ундан ҳам гўзалроқ ўтирсин. Қуръонни таҳоратсиз ўқиш мумкинми? Қуръон ўқилмайдиган жойлар: Таҳоратхона; Ҳаммом; Нопок нарсалар ташланган жой; Қассобхона. Қуръонни қабристонда тиловат қилса бўладими? Йўлда кетаётганда, инсонлар эътибор бермайдиган ҳолатда Қуръон ўқиш макруҳ; Ётиб Қуръонни тиловат қилиш борасидаги ихтилоф; Уйқуси келиб, мудроқ босган одамнинг тиловати.