Yuklanmoqda…
Yuklanmoqda…
30-суҳбат: Фақат Рамазон (шеър) Шайх Обидхон қори Швеция, 1428 ҳ. (2007 м.) Рамазон учун деб, осмондан ой ҳам Ҳар кеча ёғдирур маърифат-ирфон. Самога йўл солган солиҳ амаллар Ўрнини тўлғазур мағфират-ғуфрон. Хаёлни банд айлаб, руҳни забт этмиш, Гўзал, оҳанрабо тиловат, Қуръон. Йўқсилларни йўқлаб, остона хатлаб, Қалбларни эритгай саховат-эҳсон. Бутун олам бўйлаб Қиёмат қадар Исломга ёғилгай шарофат-ла шон Ер узра бундайин қонунни жорий Қилолмас бирор бир салтанат-султон Бунча фазилатни жамул жам этган Рамазон ойидир, фақат Рамазон!