Bir kishi izorini shilpillatib qoʻygan holda namoz oʻqiyotgan edi, shunda Rasululloh ﷺ unga: «Borib, tahorat ol», dedilar. U borib tahorat oldi, soʻng keldi. Rasululloh ﷺ yana unga: «Borib, tahorat ol», dedilar. U borib tahorat oldi, soʻng keldi. (Bir kishi): «Sizga nima boʻldi, yo Rasululloh, unga tahorat olishni buyurdingiz, soʻng jim qoldingiz?» dedi. U zot: «U izorini shilpillatib qoʻygan holda namoz oʻqir edi. Alloh azza va jalla esa izorini shilpillatib qoʻygan bandaning namozini qabul qilmaydi», dedilar.Бир киши изорини шилпиллатиб қўйган ҳолда намоз ўқиётган эди, шунда Расулуллоҳ ﷺ унга: «Бориб, таҳорат ол», дедилар. У бориб таҳорат олди, сўнг келди. Расулуллоҳ ﷺ яна унга: «Бориб, таҳорат ол», дедилар. У бориб таҳорат олди, сўнг келди. (Бир киши): «Сизга нима бўлди, ё Расулуллоҳ, унга таҳорат олишни буюрдингиз, сўнг жим қолдингиз?» деди. У зот: «У изорини шилпиллатиб қўйган ҳолда намоз ўқир эди. Аллоҳ азза ва жалла эса изорини шилпиллатиб қўйган банданинг намозини қабул қилмайди», дедилар.