Bir aʼrobiy aytdi: Men Rasululloh ﷺning oyoqlarida ikki qavat qilib tikilgan naʼlaynni koʻrdim.Бир аъробий айтди: Мен Расулуллоҳ ﷺнинг оёқларида икки қават қилиб тикилган наълайнни кўрдим.
Abu Qatoda va Abud-Dahmoʼ aytdilar — ular koʻp haj qilishardi: Biz badiya ahlidan boʻlgan bir kishining oldiga bordik. Shunda u badaviy: «Rasululloh ﷺ qoʻlimdan ushlab, Alloh oʻzlariga oʻrgatgan narsalardan menga oʻrgata boshladilar. U zotdan yodlab qolganlarim orasida shu ham bor edi: ‹Albatta, sen Alloh tabaraka va taolodan qoʻrqib biror narsani tark etsang, Alloh senga undan yaxshirogʻini beradi›», dedi.Абу Қатода ва Абуд-Даҳмў айтдилар — улар кўп ҳаж қилишарди: Биз бадия аҳлидан бўлган бир кишининг олдига бордик. Шунда у бадавий: «Расулуллоҳ ﷺ қўлимдан ушлаб, Аллоҳ ўзларига ўргатган нарсалардан менга ўргата бошладилар. У зотдан ёдлаб қолганларим орасида шу ҳам бор эди: ‹Албатта, сен Аллоҳ табарака ва таолодан қўрқиб бирор нарсани тарк этсанг, Аллоҳ сенга ундан яхшироғини беради›», деди.