Itbon ibn Molik (roziyallohu anhu) aytdi: Men Nabiy ﷺ huzurlariga kelib: «Koʻzim xiralashib qoldi, sel suvlari esa men bilan masjidim orasini toʻsib qoʻyadi. Kelib, uyimda bir joyda namoz oʻqib bersangiz, men uni masjid qilib olsam», dedim. Nabiy ﷺ: «Alloh xohlasa, shunday qilaman», dedilar. Soʻng u zot Abu Bakrning yonidan oʻtib, uni ergashtirdilar va u ham u zot bilan birga bordi. U zot izn soʻrab, mening oldimga kirdilar va tik turgan holda: «Qayerda namoz oʻqishimni istaysan?» dedilar. Men u zotga oʻzim istagan joyni koʻrsatdim. Soʻng u zot uchun tayyorlagan xaziyrimiz uchun u zotni ushlab qoldim. Vodiy ahli — yaʼni hovli ahli — buni eshitib, u zotning huzurlariga toʻplandilar, hatto uy toʻlib ketdi. Bir kishi: «Molik ibn ad-Duxshun qayerda?» dedi. Boshqa bir kishi: «U munofiq kishi, Allohni ham, Uning Rasulini ham sevmaydi», dedi. Shunda Nabiy ﷺ: «Bunday dema, u Allohning yuzini istab: ‹Loo ilaaha illalloh›, deydi», dedilar. U: «Ey Allohning Rasuli, biz esa uning yuzini ham, soʻzini ham munofiqlar tomonda koʻramiz», dedi. Nabiy ﷺ yana: «Bunday dema, u Allohning yuzini istab: ‹Loo ilaaha illalloh›, deydi», dedilar. U: «Shundaydir, ey Allohning Rasuli», dedi. U zot: «Allohning yuzini istab: ‹Loo ilaaha illalloh›, degan hech bir banda qiyomat kuniga yoʻliqmaydiki, unga doʻzax harom qilinmagan boʻlsin», dedilar. Mahmud aytdi: Men bu hadisni bir necha kishiga soʻzlab berdim, ular orasida Abu Ayyub ham bor edi.Итбон ибн Молик (розияллоҳу анҳу) айтди: Мен Набий ﷺ ҳузурларига келиб: «Кўзим хиралашиб қолди, сел сувлари эса мен билан масжидим орасини тўсиб қўяди. Келиб, уйимда бир жойда намоз ўқиб берсангиз, мен уни масжид қилиб олсам», дедим. Набий ﷺ: «Аллоҳ хоҳласа, шундай қиламан», дедилар. Сўнг у зот Абу Бакрнинг ёнидан ўтиб, уни эргаштирдилар ва у ҳам у зот билан бирга борди. У зот изн сўраб, менинг олдимга кирдилар ва тик турган ҳолда: «Қаерда намоз ўқишимни истайсан?» дедилар. Мен у зотга ўзим истаган жойни кўрсатдим. Сўнг у зот учун тайёрлаган хазийримиз учун у зотни ушлаб қолдим. Водий аҳли — яъни ҳовли аҳли — буни эшитиб, у зотнинг ҳузурларига тўпландилар, ҳатто уй тўлиб кетди. Бир киши: «Молик ибн ад-Духшун қаерда?» деди. Бошқа бир киши: «У мунофиқ киши, Аллоҳни ҳам, Унинг Расулини ҳам севмайди», деди. Шунда Набий ﷺ: «Бундай дема, у Аллоҳнинг юзини истаб: ‹Лоо илааҳа иллаллоҳ›, дейди», дедилар. У: «Эй Аллоҳнинг Расули, биз эса унинг юзини ҳам, сўзини ҳам мунофиқлар томонда кўрамиз», деди. Набий ﷺ яна: «Бундай дема, у Аллоҳнинг юзини истаб: ‹Лоо илааҳа иллаллоҳ›, дейди», дедилар. У: «Шундайдир, эй Аллоҳнинг Расули», деди. У зот: «Аллоҳнинг юзини истаб: ‹Лоо илааҳа иллаллоҳ›, деган ҳеч бир банда қиёмат кунига йўлиқмайдики, унга дўзах ҳаром қилинмаган бўлсин», дедилар. Маҳмуд айтди: Мен бу ҳадисни бир неча кишига сўзлаб бердим, улар орасида Абу Айюб ҳам бор эди.
Mahmud ibn ar-Rabiʼ aytdi: Men Itbon ibn Molik bilan uchrashib: «Sen haqingda menga yetgan hadis qanday?» dedim. Shunda u menga soʻzlab berdi. U dedi: Koʻzimda bir oz (nuqson) bor edi. Shuning uchun Rasululloh ﷺ ga (odam) yuborib: «Uyimga kelib, unda namoz oʻqib berishingizni yaxshi koʻraman, men uni namozgoh qilib olsam», dedim. Shunda Rasululloh ﷺ va sahobalaridan xohlaganlari keldilar. Rasululloh ﷺ uning uyida namoz oʻqidilar, sahobalari esa gaplashib, munofiqlarni va ulardan koʻrayotgan aziyatlarini zikr qilar, buning kattasini Molik ibn ad-Duxayshinga nisbat berar hamda Rasululloh ﷺ unga qargʻish qilishlarini va uni yomonlik topishini istar edilar. Shunda Rasululloh ﷺ: «U Allohdan oʻzga iloh yoʻqligiga va men Allohning Rasuli ekanligimga guvohlik bermaydimi?» dedilar. Ular: «Ey Allohning Rasuli, u buni aytadi, qalbida esa u yoʻq», dedilar. Rasululloh ﷺ: «Hech kim Allohdan oʻzga iloh yoʻqligiga va men Allohning Rasuli ekanligimga guvohlik bermaydiki, doʻzax uni yesin — yoki: doʻzax unga tegsin», dedilar. Boshqa sanad bilan ham Mahmud ibn ar-Rabiʼdan, u Itbon ibn Molikdan shunga oʻxshashini rivoyat qildi.Маҳмуд ибн ар-Рабиъ айтди: Мен Итбон ибн Молик билан учрашиб: «Сен ҳақингда менга етган ҳадис қандай?» дедим. Шунда у менга сўзлаб берди. У деди: Кўзимда бир оз (нуқсон) бор эди. Шунинг учун Расулуллоҳ ﷺ га (одам) юбориб: «Уйимга келиб, унда намоз ўқиб беришингизни яхши кўраман, мен уни намозгоҳ қилиб олсам», дедим. Шунда Расулуллоҳ ﷺ ва саҳобаларидан хоҳлаганлари келдилар. Расулуллоҳ ﷺ унинг уйида намоз ўқидилар, саҳобалари эса гаплашиб, мунофиқларни ва улардан кўраётган азиятларини зикр қилар, бунинг каттасини Молик ибн ад-Духайшинга нисбат берар ҳамда Расулуллоҳ ﷺ унга қарғиш қилишларини ва уни ёмонлик топишини истар эдилар. Шунда Расулуллоҳ ﷺ: «У Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва мен Аллоҳнинг Расули эканлигимга гувоҳлик бермайдими?» дедилар. Улар: «Эй Аллоҳнинг Расули, у буни айтади, қалбида эса у йўқ», дедилар. Расулуллоҳ ﷺ: «Ҳеч ким Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва мен Аллоҳнинг Расули эканлигимга гувоҳлик бермайдики, дўзах уни есин — ёки: дўзах унга тегсин», дедилар. Бошқа санад билан ҳам Маҳмуд ибн ар-Рабиъдан, у Итбон ибн Моликдан шунга ўхшашини ривоят қилди.
Itbon ibn Molik (roziyallohu anhu)dan rivoyat qilinadiki, Rasululloh ﷺ uning uyida zuho namozini oʻqidilar; (odamlar) u zotning orqalarida turib, u zot bilan birga namoz oʻqidilar.Итбон ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинадики, Расулуллоҳ ﷺ унинг уйида зуҳо намозини ўқидилар; (одамлар) у зотнинг орқаларида туриб, у зот билан бирга намоз ўқидилар.